
Овоз берган сайловчилар 81,39 % ни ташкил этди
Соат 17:00 га қадар аҳолининг 15 млн. 802 минг 95 нафари, яъни 81,39 % қисми овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Соат 17:00 га қадар аҳолининг 15 млн. 802 минг 95 нафари, яъни 81,39 % қисми овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Соат 15:00 га қадар аҳолининг 14 млн. 206 минг 021 нафари, яъни 73,17 % қисми овоз бериб бўлди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтказилган брифингда айтилишича, соат 13:00 га қадар аҳолининг 12 млн. 83 минг 105 нафари, яъни 62,24 % қисми овоз бериб бўлди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтказилган брифингда айтилишича, соат 11:00 га қадар аҳолининг 6 820 838 нафари, яъни 35.13 % одам овоз бериб бўлди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган матбуот марказида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев айни пайтда бўлиб ўтган брифингда 40 та хорижий давлатда 1003 та жойда референдум участкалари ташкил этилганини маълум қилди.
Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев референдум бошланишига оид брифингда маълумот берди.